Қодиров Белгород вилоятида қўпорувчилар йўқ қилинганини билдирди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Белгород вилоятидаги Украина билан чегарадош туманда қўпорувчилик-разведка гуруҳи (ҚРГ) йўқ қилинганини айтди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Унинг сўзларига кўра, қўпорувчилар ташландиқ бинога жойлашиб олмоқчи бўлган, аммо уларни артиллерия йўқ қилган. Таъкидланишича, Россия қўшинлари чегаранинг бузиб ўтилишига йўл қўймаган.
Қўпорувчиларнинг йўқ қилингани ҳақида Рамзан Қодировга Чеченистоннинг Курчалоев тумани ИИБ бошлиғи Рустам Агуев маълум қилган.
Март ойида ҚРГ Белгород ва Курск вилоятларида Россия чегарасини босиб ўтишга кўп марта уринганди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумларнинг барчасини қайтаришга муваффақ бўлинганини билдирганди.
Улашиш:
Шарҳлар