Белгороддаги портлаш натижасида беш киши жабрланди

Фото: Пепел

Белгороддаги портлашда беш киши жабрланди, дея хабар беради губернатор Вячеслав Гладков. У портлаш сабабини айтмаган.

Ҳудуд раҳбарининг сўзларига кўра, уч аёл ва икки эркак жароҳатланган. Улар турли тан жароҳатлари билан 2-шаҳар касалхонасига етказилган. Уларнинг ҳаёти учун таҳдид йўқ.

Портлаш оқибатида 30 та хусусий уй ва 10 та автомобиль зарар кўрган. Энг жиддий зарар кўрган уй эгаси «мўъжиза» туфайли тирик қолди, дейди Гладков.

Аввалроқ, Белгороднинг “Пепел” телеграм-канали рус авиабомбаси хусусий сектордаги уйга қулаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.