Белгородлик фуқаро “Крокус”даги терактнинг олдини олишда “ФХХ органларининг буткул ҳаракатсизлиги” ҳолати бўйича Бош прокуратурага ариза ёзди

Фото: Shutterstock

Белгородлик фуқаро ФХХ бошлиғи Бортников ва ФХХнинг Москва ва область бўйича бошлиғи Дорофеевга “Крокурс Сити Холл”даги теракт муносабати билан» Россия Федерацияси Конституциясида қонун билан юкланган расмий вазифаларни лозим даражада бажарилмаганлиги ҳолати бўйича тақдимнома киритиш талаби билан Россия Федерацияси Бош прокуратурасига мурожаат қилди. Бу ҳақда у ASTRA нашрига маълум қилган.

Эркакнинг фикрича, ФХХ органлари 04.03.1995 йилдаги 40-ФЗ-сонли федерал қонун билан юкланган функцияларни бажармаган, «яъни улар террорчилик ҳаракатини тўхтатмаган (қонуннинг 9.1-моддаси), Ғарб давлатларининг Москвада бўлажак терактлар ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этган шахсларни аниқламаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.