Белграддаги норозилик намойишида ҳукумат истеъфо беришга чақирилди

Белградда ҳукуматга қарши намойиш иштирокчилари яқинда темир йўл вокзалида юз берган фожиа туфайли юқори мартабали амалдорларни ҳибсга олиш ва уларнинг истеъфосини талаб қилди. Нови-Сад шаҳрида бетон бостирма қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлганди.

Йиғилганлар ҳукуматни коррупциянинг авж олганликда ва Сербия шимолидаги Нови-Сад шаҳрида жойлашган вокзал биносини бепарволик билан таъмирлашда айблади.

Айни пайтда тергов олиб борилмоқда ва Сербия қурилиш вазири ўтган ҳафта истеъфога чиқди, бироқ 1 ноябрдаги воқеа бўйича ҳали ҳеч ким айбланмаган.

Сербия ҳукумати айбдорлар жавобгарликка тортилишига ваъда бермоқда.

Поезд станцияси яқинда таъмирланди ва Белград ҳамда Будапешт ўртасида режалаштирилган тезюрар поезд линиясининг асосий тўхташ нуқтаси сифатида очилди. Қурилиш ишлари хитойлик пудратчи томонидан амалга оширилган, бироқ таъмирлаш ишлари 50 метрлик бетон бостирмани ўз ичига олмаган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.