Бэнксининг янги деворий сурати уч кун ўтмай оқ бўёқ билан чапланди (фото)

Foto: Reuters

Лондонда вандаллар кўча рассоми Бэнксининг янги расмига оқ бўёқ чаплади, деб хабар беради The Telegraph. Қайд этилишича, Бэнкси асар муаллифи ўзи эканини Instagram’да тасдиқлаганидан кейин деярли дарҳол у булғаб ташланган.

Бэнксининг қаламига мансуб девор суратига оқ бўёқ сепиб ташлангани акс этган фотосуратни BBC мухбири Анна O’Нил эълон қилди. “Мана шунинг учун ҳам бизда ҳеч қанақа яхши нарса бўлиши мумкин эмас. Бэнксининг мурали атиги уч кунда йўққа чиқарилди”, — деб ёзди у.

Бэнксининг янги расми 18 март куни Лондон шимолидаги Финсбери парки яқинидаги бинолардан бирининг деворида пайдо бўлганди. Шохлари арралаб ташланган дарахт фонида рассом баргларни эслатувчи яшил фонни тасвирлаганди. Расмда, шунингдек, қўлида шланг кўтарган одам силуэти ҳам акс этган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.