Билл Гейтс Камала Харриснинг кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион доллар хайрия қилди
ОАВнинг хабар беришича, Билл Гейтс Харриснинг кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион доллар хайрия қилган.
Microsoft асосчиси Билл Гейтс демократлар номзоди Камала Харриснинг сайловолди кампаниясини молиявий қўллаб-қувватловчи “Future Forward” нотижорат ташкилотига 50 миллион доллар хайрия қилди, деб ёзади New York Times уч манбага таяниб.
Қайд этилишича, хайрия махфийлигича қолиши керак эди. “Future Forward” Харрисни қўллаб-қувватлаш учун маблағ тўплайдиган асосий ташкилотлардан биридир.
Улашиш:
Шарҳлар