Бишкекда ЙТҲ кўпайгани учун хорижлик талабалар етказиб бериш хизматидан ҳайдалди
Бишкекда хорижлик талабаларнинг транспорт сифатида мотоциклдан фойдаланиши билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари кўпайган. Шу муносабат билан 100 дан ортиқ хорижлик талаба етказиб бериш хизматидан четлаштирилди, деб хабар беради Кazinform.
Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахт милицияси ходимлари Бишкек шаҳрида истиқомат қилаётган хорижлик талабалар хавфсизлиги учун олий таълим муассасаларида маърузалар ўқиган.
Бишкек шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари Қирғизистон Республикаси қонунчилигига риоя қилиш мақсадида тезкор етказиб бериш хизматларини тақдим этиш ва талабаларни ишдан бўшатиш бўйича тавсиялар берган, натижада 100 дан ортиқ чет эллик талабалар фаолиятини тўхтатган.
Шарҳлар