Бишкек яқинида зилзила содир бўлди
19 март куни кечқурун Бишкек яқинида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Датчикларнинг маълумотларига кўра, у 21:05 да қайд этилган.
Зилзила маркаази Бишкекдан 30 км жанубда жойлашган. Пойтахтнинг ўзида зилзила аксарият аҳоли томонидан сезилган – битта кучли тебраниш бўлган.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Сейсмология институти зилзила ҳақидаги маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.
Улашиш:
Шарҳлар