Бишкек яқинида вертолёт ҳалокатга учради. Бош штаб унинг версияни айтди
Бу ҳақда Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Руслан Мукамбетов маълум қилган. Унга кўра, Мудофаа вазирлиги комиссияси Ми-8 вертолёти ҳалокати сабабларини текширишни якунлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, вертолётнинг барча бутловчи қисмлари ва агрегатлари яхши ҳолатда бўлган. Ми-8 МТВ ҳалокатига оғир об-ҳаво шароити ва инсон омили сабаб бўлган, – деди Мукабетов.
17-январь куни Бишкек чеккасида, «Дўстук» қишлоғи яқинида ҳарбий вертолёт қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида 10 киши жароҳатланган, бир аскар ҳалок бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар