«Биз дўзахга тушдик». Қрим аннексияси шарафига ташкил қилинган митингга олиб келинган оч талабалар Шаман ва Путинни кутмасдан тарқалиб кетди

Фото: Можем объяснить

“Можем объяснить” мухбирининг хабар беришича, митинг бошланишидан бир неча соат олдин талабалар Қизил майдонга мажбуран олиб келинган. Уларга асосий юлдуз сифатида Шаман ваъда қилинган.

Оломон икки соатдан бери майдонда. Ҳудуд девор билан ўралган, ташриф буюрувчилар озиқ-овқат ва ичимлик етишмаслигидан шикоят қилган – кириш жойидаги хавфсизлик хизмати ходимлари одамлардан шишадаги сувларни тортиб олгани. Ур-йиқит бошланган.

“Иштирокчилар навбатда туришдан чарчаган. Баъзилар кетиб қолишяпти», – дея хабар беради “МО” мухбири.

“Буларнинг барчасини олий ўқув юрти ташкил қилди. Бизга тўсиқ бўлаётган ягона нарса – совуқ ва чексиз навбатлар, биз дўзахга тушдик, деб ўйлашга мажбур қилади”, дейди мухбиримизга митингга келган қиз.

Бунга параллель равишда бошқа шаҳарларда ҳам Путинни қўллаб-қувватловчи митинглар бўлиб ўтмоқда, бироқ талабалар у ерда ҳам қолишмаяпти. Улар Новосибирск, Тверь ва Саратовдаги майдонларни тарк этишмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.