Блинкен: АҚШ Исроилнинг Рафахдаги йирик ҳарбий амалиётини қувватлай олмайди
АҚШ Фаластиннинг Рафаҳ шаҳрида ўтказилаётган кенг кўламли ҳарбий амалиётни қўллаб-қувватламайди, деди давлат котиби Энтони Блинкен. Вазиятни бошқа усуллар билан ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди дипломат.
Шу билан бирга, Вашингтон Фаластин давлатини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлайди, бироқ фақат Исроил учун хавфсизлик кафолатлари билан.
Бироқ, Блинкеннинг фикрича, ҳозир Фаластинни тан олиш учун энг яхши вақт эмас. Айни дамда дипломатия ва бутун минтақа келажагини таъминлаш зарур.
Аввалроқ АҚШ Фаластинни БМТга қабул қилиш лойиҳасини блокировка қилгани ҳақида ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар