Самара областида Ми-8 ёқиб юборишга уринган икки ўсмир қўлга олинди

Фото: газета.ру

Самара областида Кряж ҳарбий аэродроми ҳудудида Ми-8 вертолётига ўт қўйишга уринган икки ўн олти ёшли ўсмир қўлга олинди, дейди Давлат думаси депутати Александр Хинштейн.

Унинг маълумотларига кўра, Тольятти шаҳридан 2 нафар 16 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси қўлга олинган.

“Улар Украина махсус хизматларининг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилганликларини ва бундан олдин минтақада бошқа қўпорувчилик ва терактлар уюштирганликларини тан олишди. Хусусан, йил бошидан бери ёшлар Боровка қишлоғидаги иккита реле шкафини, Тольятти шаҳридаги уяли алоқа минорасини ва “Жигулёвское Море” темир йўл станциясида ишламаётган поездни ёқиб юборишган”, — дея таъкидлайди депутат ўзининг Телеграмдаги саҳифасида.

Россия Тергов қўмитасининг ҳарбий терговчилари “Теракт” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Иккала ўсмир ҳам қўлга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.