БМТ Халқаро суди Исроилга Ғазонинг Рафах ҳудудига ҳужумни тўхтатиш мажбуриятини юклади
БМТ Халқаро суди Исроил Фаластин халқи учун “бевосита хавф”га ишора қилиб, Рафахдаги ҳарбий ҳужум ва бошқа фаолиятларини зудлик билан тўхтатиши керак деган қарорга келди.
Судья Салам Халқаро суд Исроилга Рафахдаги ҳужумини тўхтатишни буюрганини, чунки ҳозирги вазият ғазоликларнинг ҳуқуқларига тузатиб бўлмайдиган зарар етказиш хавфини оширишини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Халқаро Суд ўзининг аввалги қарорларини чиқарганидан кейин вазият ўзгарган ва иш бўйича янги фавқулодда чоралар кўриш шартлари бажарилган.
Халқаро суд Исроилга бир ой муддатда судга бугун буюрилган чора-тадбирларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот тақдим этиш мажбуриятини юклади.
Улашиш:
Шарҳлар