БМТ инсон ҳуқуқлари бузилиши бор-йўқлигини текшириш учун Курск областига киришни сўради

Фото: Абзац

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (ИҲОКБ) Россия ҳукуматидан минтақадаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан текширув ўтказиш учун Курск областига киришни таъминлашни сўрамоқда, деб ёзади “РИА Новости” ИҲОКБ расмий вакили Равина Шамдассанийга таяниб.

“Биз Курск областидаги вазият ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қиляпмиз, аммо кириш имкони бўлмаса, бу жуда қийин. Қўшимча маълумот олиш учун биз Россиядан унинг ҳудудига киришни сўраяпмиз”, — дейди вакил.

11 август куни Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Татьяна Москалькова Украинадан терроризмни қоралашни талаб қилиб, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига мурожаат йўллади. Омбудсман БМТга қилган мурожаати маълумотлари сентябрь ойида эълон қилишга тайёрланаётган ИҲОКБ ҳисоботида ўз аксини топишига умид билдирди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.