Бразилия Олий суди ёнида портлашлар юз берди, бир киши ҳалок бўлди
Бразилия Олий суди биноси яқинида иккита портлаш юз берди, шу сабабли бино эвакуация қилинди. Бир киши ҳалок бўлди, деди маҳаллий полиция.
Биринчи портлаш пойтахт Бразилиядаги суд биноси ёнида турган машина юкхонасида содир бўлган. 20 сониядан сўнг иккинчи портлаш содир бўлди, шундан сўнг майдонда эркакнинг жасади топилди.
Олий суд Бразилия Президентининг қароргоҳи – Алворада саройига яқин жойда жойлашган.
Улашиш:
Шарҳлар