Бразилияда сув тошқини сабабли от томда қолиб кетди
Маҳаллий аҳоли қутқарув операциясини ташкил қилгани ва, ҳатто, вертолётни жалб қилишни режалаштиргани қайд этилади.
Натижада, жониворга тинчлантирувчи дори берилган, эҳтиёткорлик билан пуфланадиган қайиққа жойлаштирилиб, хавфсиз жойга олиб борилди.
Отнинг қутқарилиши маҳаллий телеканалларда намойиш этилди. Эфирни ҳатто мамлакат президенти ҳам томоша қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда сув тошқинлари оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 314 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Улашиш:
Шарҳлар