Москва Молдова борасидаги баёнотларини кескин ўзгартирди – ISW

Фото: Unsplash

Москва кутилмаганда Молдова ҳақидаги баёнотларини ўзгартирди. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарованинг гўёки Молдова ҳукумати томонидан содир этилган “нацистлар геноциди”га оид изоҳлари жиддий қабул қилиниши керак, дейди Америка урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Москва риторикасининг ўзгариши “Россиянинг нафақат хавфсизлантирилиши керак бўлган унинг баъзи ҳудудлари устидан, балки бутун Молдова устидан назоратни қўлга киритиш учун ҳужум қилишга замин яратишга қаратилган”.

ISW бу маълумотларни Захарованинг 9 май куни эълон қилинган ТАСС давлат агентлигига берган интервьюсига таяниб ёзади, унда Захарова Молдова президенти Майя Санду “мамлакат тарихида “қоронғу доғ” қолдиришини” таъкидлаган. Урушни ўрганиш институти Москвадаги парадда кремлпараст “Молдова ғалабаси” блоки раҳбарлари иштирок этганига эътибор қаратади, бу ҳам Кремлнинг Молдовадаги вазиятни беқарорлаштириш учун фойдаланиш ниятидан далолат бериши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.