Будапешт сув ичида қолмоқда: Дунай ўз соҳилларидан тошиб, машҳур парламентни ғарқ қилди

Фото: Соцсети

Венгрия пойтахтида Европанинг энг йирик дарёси Дунай қирғоқларидан тошиб кетди. Сув Будапештдаги Венгрия парламенти бинони босди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Прогнозларга кўра, селнинг энг юқори чўққиси 21 сентябрь оқшомига тўғри келиши кутилмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, шаҳарда сув тошқини билан курашиш учун етарли ресурслар мавжуд.

Айни пайтда Венгрия фавқулодда вазиятни башорат қилмаяпти ва табиий офат эълон қилишни режалаштирмаяпти.

Ижтимоий тармоқлардаги видеолардан кўриниб турибдики, сув парламент биносига жиддий яқинлашиб, уни ғарқ қила бошлаган. Сув аллақачон сайёҳлар учун скамейкаларни бутунлай қоплаб олган, чироқ устунлари ва светофорларнинг ярми кўриниб турибди. Сайр қайиқлари пристанига яқинлашиш жойи бутунлай сув билан кесилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.