Бундестаг Украина қуролли кучларига Россиядаги нишонларга ҳужум қилишга рухсат беришга чақирди
Украинага Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун унга тақдим этилган қуроллардан фойдаланишни тақиқлаш урушни бошлаган Россияга устунлик беради ва “Путин Ғарб қуролларидан фойдаланиш бўйича чекловлардан совуққонлик билан фойдаланмоқда”. Бу ҳақда Германия Социал-демократик партиясининг мудофаа масалалари бўйича эксперти Андреас Шварц гапирган.
«Биз Украина халқаро ҳуқуқ асосида ўзини Россия тажовузидан ҳимоя қилаётганини ва Россия ҳудудида ҳам қурол ишлатишга рухсат берилганини аниқ тушунишимиз керак», – дейди Украинага TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирган “ХДС/ХСС” фракциясининг вице-раиси Йоханн Вадефуль.
Бир кун аввал НАТО Парламент Ассамблеяси иттифоқчи давлатларни Украинага Россиядаги нишонларга зарба бериш учун етказиб берилган қуроллардан фойдаланишга рухсат беришга чақирган эди. Айни пайтда Германия ва Италия Украинанинг Россия ҳудудига зарба беришига қарши.
Шарҳлар