ЦАХАЛ гаровга олинган тўрт киши озод этилгани ҳақида маълум қилди
Исроил мудофаа кучлари вакилларининг сўзларига кўра, 25 ёшли Ноа Аргамани, 21 ёшли Алмог Меир Яна, 27 ёшли россиялик Андрей Козлов ва 40 ёшли Шломи Зив озод этилган. Улар Ғазо марказидаги Нусейратда ўтказилган “мураккаб” операция чоғида қутқариб олинди, дея хабар беради ЦАХАЛ.
Ҳозирда озод этилган гаровга олинганлар кейинги тиббий кўрикдан ўтиш учун Тел-Ха-Шомердаги Шеба тиббиёт марказига ўтказилган.
Ўтган йилнинг 7 октябрида Хамаснинг кутилмаган ҳужуми оқибатида 1200 дан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар ҳали ҳам Ғазода гаровда қолмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар