Қирғизистонда “Capital Group” эгаси Павел Тё халқаро қидирувга эълон қилинди

Павел Тё
Фото: Ведомости

Қирғизистон Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси россиялик тадбиркор, “Capital Group” компаниясининг эгаси Павел Тёни тадбиркор Қамчи Асанбек (Колбоев)нинг уюшган жиноий гуруҳини молиялашда гумон қилиб халқаро қидирувга берди, деб ёзади Tazabek агентликка таяниб.

Тёга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси сиртдан танланган.

Capital Group – Россиянинг энг йирик девелоперлик компанияларидан бири. Ноябрь ойида «Ведомости» нашрига берган интервьюсида Тё «Россия Capital Group» портфелини 6 миллион квадрат метрга баҳолаганди. Қурилган, амалга оширилаётган ва режалаштирилган объектларнинг умумий портфели – 11 млн. кв.м.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.