Москвада ўтказилган рейддан кейин ўнлаб муҳожирларга “военкомат”га чақирув қоғозлари топширилди
Москвада Россия Тергов қўмитаси ходимлари иштирокида ноқонуний миграция ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд ўтказилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Таъкидланишича, ҳуқуқ-тартибот органлари рейд доирасида собиқ муҳожирлар томонидан қонунчиликка риоя этилишини ҳам текширган.
Текширувлар “Шчёлковская” метроси яқинидаги автовокзалда, сабзавот базасида ва хостелларда ўтказилган. Натижада бошқа давлатлардан келиб, Россия фуқаролигини олган ўнлаб шахсларга ҳарбий ҳисобга туриш чақирув қоғозлари топширилган.
Улашиш:
Шарҳлар