Чеченистонлик сенаторнинг жияни Москва орқали 7 та тўппонча ва 4 та автомат олиб ўтган
4 апрель куни Москва ғарбида полициячилар Mercedes автомобилини тўхтатиб, ундан ўқотар қуроллар арсеналини топди. Бироқ “қурол-яроғ қонун доирасида рўйхатга олингани” сабабли, машина қўйиб юборилган, деб ёзади “РБК”.
Кейинроқ ушбу автомобилни сенатор Сулейман Геремеевнинг жияни Иса бошқаргани маълум бўлди. Автомобил юкхонасидан еттита тўппонча, тўртта автомат ва 701 та патрон топилган.
Давлат думаси депутати Адам Делимхановнинг ёрдамчиси Татьяна Лазинанинг сўзларига кўра, Иса қўлга олинмаган. “У кичик ЙТҲга учради, ЙПХ ходимлари зудлик билан етиб келиб, унга ёрдам кўрсатди”, — деди у.
Манбаларга кўра, ушбу ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда.
Сулейман Геремеев 2011 йилдан буён Чеченистондан сенатор ҳисобланади, 2021 йилдан эса Федерация кенгашининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмитаси аъзоси ҳамдир.
Шарҳлар