Украинанинг Чернигов шаҳрига берилган ракета зарбаси оқибатида 18 киши ҳалок бўлиб, 77 киши яраланди
17 апрель куни Россия қўшинлари Украинанинг Чернигов шаҳрига учта ракета билан зарба берди. Сўнгги маълумотларга кўра, оқибатда 18 киши ҳалок бўлиб, 77 киши яраланган.
Яраланганлар орасида тўрт нафар бола бор. Жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда. Авария-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ҳалок бўлганлар орасида 25 ёшли полиция лейтенанти Алина Николаец ҳам бўлгани айтилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар