Тошкентдаги Бўрижар каналида чўкиб кетганлар чет эл фуқаролари бўлган
10 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида чўкиб кетган шахс Хитой фуқароси бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Газета.uz» Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб хабар берди.
Қутқарувчилар унинг жасадини 12 апрель куни топди.
Аввалроқ каналга уч киши — она-бола ва эркак чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, чўкиб кетган аёл ва бола — она ва ўғил бўлиб, Россия фуқаролари саналади. Эркак улар билан таниш бўлмаган, чўкаётганларга ёрдам бериш учун сувга тушган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар