Анталияда фуникулёр кабинкаси қулаб тушди, жабрланганлар бор

Фото: Iha

Туркиянинг Анталия вилоятида фуникулёр (махсус арқон ёрдамида юргизиладиган тоғ темир йўли) кабинкаси баландликдан қулаб тушди, деб хабар бермоқда IHА агентлиги.

Ҳодиса Анталия ғарбида Коньяалти пляжидан тоғ тепасига олиб борувчи дор йўлида юз берди. Кабиналардан бири ҳаракатланиш чоғида номаълум сабабларга кўра қулаб тушган. Бир неча киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам етиб келган. Кабиналар баландликда ичида одамлари билан қолиб кетган, фуникулёрнинг пастки нуқтасига яқинроқ бўлганлар тушириб олинган.

Гувоҳлардан бири айтиб беришича, дор йўли бузилиб қолишидан аввал портлашга ўхшаш пақиллаш овози эшитилган, шундан кейин кабинка қаттиқ силкинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.