Мексикадаги шаҳар мэри лавозимига киришганидан кейин 6 кун ўтиб ўлдириб кетилди
Мексиканинг Герреро штати маъмурий маркази Чильпансинго мэри Алехандро Аркос ўз лавозимига киришганидан кейин олти кун ўтиб ўлдириб кетилди.
WhatsApp мессенжерида мэрнинг кесиб олинган боши акс этган фотосуратлар тарқала бошлагач, ҳукумат Аркос ўлдирилгани ҳақида баёнот эълон қилди. Reuters суратнинг ҳақиқийлигини тасдиқлай олмади.
43 ёшли Алехандро Аркос 30 сентябрь куни мэр лавозимига киришган, 6 октябрь куни эса ўлдирилган. Бундан уч кун аввал эса Чильпансингода Шаҳар кенгашининг янги котиби Франсиско Тапиа отиб ташланган эди.
Улашиш:
Шарҳлар