Ҳокимлик таҳририятнинг болалар майдончалари ҳақидаги сўровига жавоб бермади

Ҳокимлик таҳририятнинг болалар майдончалари ҳақидаги сўровига жавоб бермади

10 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги Anhor.uz таҳририятининг ахборот олиш бўйича сўровини қабул қилганди. Унда таҳририят Сирғали-1, “Навқирон” маҳалласи “Баркамол авлод йили” доирасида 2011-2015 йилларда болалар майдончаларини тиклаш ва янгиларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилган-киритилмагани билан қизиққан эди. Шунингдек бизни қанча болалар майдончаси қурилгани, реконструкция қилингани ва уларга қанча бюджет маблағи сарфлангани ҳам қизиқтирарди.    

Бундан ташқари ҳокимлик 1 октябрдаги  таҳририят сўровини ҳам эътиборсиз қолдирди (у ҳокимлик томонидан 2 октябрда қабул қилинган). Унда биз дастур доирасида бутун Тошкент бўйлаб нечта болалар майдончаси қурилгани ва ободонлаштирилгани, болалар майдончалари паспортизация ва инвентаризация қилинган-қилинмагани ҳақидаги маълумотларни сўрагандик.

Бир ой ичида Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни икки марта бузди. Мазкур қонун давлат органларининг ОАВ сўровларига 7 кун ичида жавоб беришини мажбурий қилиб қўйган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.