Авария туфайли бутун Куба чироқсиз қолди
Кубанинг Матансас шаҳридаги маҳаллий иссиқлик электр маркази ишдан чиқиши оқибатида бутун мамлакат бўйича электроэнергия тизими ўчди. Бу ҳақда Куба Энергетика ва тоғ саноати вазирлиги хабар берди.
Электроэнергия тизими 18 октябрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да ўчган. Электр иттифоқи уни қайта тиклаш устида ишлаётгани айтилган.
Мамлакат президенти Мигел Диас-Канел Бермудес аввалроқ бош вазир Мануэл Марреро Крусга орол аҳолисини энергетика соҳасидаги фавқулодда вазият ҳақида хабардор қилишни топширган эди.
АҚШ томонидан Кубага илк санкциялар 1960 йилда киритилган бўлиб, улар оролда инқилобдан кейин Америка фуқаролари мулклари мусодара қилинишига жавоб чораси бўлган. Савдо-иқтисодий блокада ўрнатилган, бу Кубага маҳсулот етказиб беришга деярли тўлиқ эмбаргодир.
Жо Байден президентлиги даврида АҚШ санкцияларни кучайтиришда давом этди. Хусусан, Венесуэладан нефть импорти ва аксилҳукумат намойишлари бостирилиши (2021 йил июлида)га жавобан Вашингтон Куба компаниялари ва фуқароларига санкциялар жорий қилди.
Шарҳлар