Россияда коронавируснинг янги ХEC тури аниқланди
Россияда коронавируснинг янги варианти — ХEC билан касалланиш бўйича илк ҳолатлар аниқланди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Ушбу икки ҳолат Ростов вилоятида ва Уфада қайд этилган. ХEC симптомлари Омикрон турнинг аввалги вариантлари белгиларига ўхшаш.
“Роспотребнадзор” коронавируснинг янги турига чалиниш ҳолатлари бўйича бошқа тафсилотларни келтириб ўтмади. Бироқ аввалроқ ўтган бир ҳафта ичида Россияда 36 минг киши COVID-19 ни юқтиргани, бу эса аввалги ҳафтадан 11,4 фоизга кўпроқ экани хабар берилган эди.
ХEC — COVID’нинг аввалги икки тури Омикрон КS.1.1 ва КP.3.3 дан келиб чиққан варианти бўлиб, иситма, томоқ оғриғи, йўтал, ҳид билиш ва иштаҳанинг йўқолиши, танадаги оғриқлар, бош оғриғи ва бурун оқиши каби симптомларга эга. ХEC варианти Франция (ҳолатларнинг 21 фоизи), Германия (15%) ва Буюк Британияда тарқалган.
Шарҳлар