Currencycloud глобал молия платформаси Қозоғистонни қора рўйхатга киритди

Фото: depositphotos

Visa компаниясига тегишли Currencycloud Қозоғистон билан операцияларни блокламоқда, деб ёзади Forbes.kz.

Сингапурда ўзининг Bueno.Money стартапини ривожлантираётган тадбиркор Иман Акас нашрга мурожаат қилиб, Қозоғистондан ва Қозоғистонга тўловлар блокланаётгани, натижада бу ерда ишлаб, маош олаётган жамоаси учун ноқулайлик юзага келгани ҳақида шикоят қилди.

Currencycloud — банклар ва молиявий технология компанияларини трансчегаравий тўловлар учун валюта айирбошлаш хизматлари билан таъминловчи глобал платформа. 2021 йилда Visa ушбу платформани сотиб олган.

Currencycloud вакиллари Қозоғистоннинг платформадан фойдаланиш имконияти чекланган мамлакатлар рўйхатига киритилишини пул ювишга қарши кураш сиёсати ва санкциялар юзасидан текширув талаблари билан изоҳлади. Ушбу рўйхатга, шунингдек, Россия, Беларус, КХДР, Қрим, Куба, Эрон, Ливия, Судан, Сурия, Венесуэла ва Украинанинг бир қатор вилоятлари ҳам киради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.