,

Қозоғистонда мактаб ўқувчиларига телефондан фойдаланиш тақиқланади 

Фото: Интерфакс

Қозоғистон парламенти сенати мактабларда дарс вақтида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни маъқуллади, деб ёзяпти ТАСС. 

“Қонунда ўрта таълим муассасаларида уяли алоқа абонент қурилмасидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш, биринчи синфга тест синовларисиз қабул қилиш, болалар боғчаларида ўринлар билан таъминлашнинг ягона навбатини жорий қилиш, таълим муассасаларида зўравонликни тарғиб қилувчи, ўз жонига қасд қилишга ундайдиган ёки диний характердаги ахборот тарқатилишининг олдини олиш чораларини кўриш назарда тутилган”, – дейилади хабарда. 

Депутат Талгат Жунусовнинг аниқлик киритишича, қисқа муддатли ўқув дастурида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, ўқувчиларга дарс вақтида мобил телефондан фойдаланишни қонуний равишда тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Шундай қилиб, бу ўқувчиларга дарс давомида чалғимаслик имкониятини беради. 

Энди ўзгартиришлар мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан маъқулланиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.