Дания бош вазири Метте Фредериксен ҳужумга учради
Копенгагенда бир эркак бош вазир Метте Фредериксенга ҳужум қилди, деб ёзади Meduza.
Ҳукумат раҳбари офиси маълум қилишича, Фредериксен Эски шаҳардаги Культорвет майдонида ҳужумга учраган: у дўппосланган. Бош вазир “ҳодисадан шок ҳолатида” экани айтилмоқда.
Фредериксеннинг аҳволи жойида экани, аммо у ҳодисадан “жуда таъсирлангани”ни манбалар маълум қилмоқда.
Бош вазирга ҳужум қилган эркак ушланган.
Меттер Фредериксен 46 ёшда. У Дания бош вазири лавозимини 2019 йилдан буён эгаллаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 май куни Словакия бош вазири Роберт Фицо ҳужумга учраган ва яраланган эди. Сиёсатчига Ганлова шаҳрида вазирлар маҳкамаси мажлисидан кейин бир неча марта ўқ узишган эди.
Улашиш:
Шарҳлар