Дмитрий Песков армия ҳақидаги фейклар учун мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қонун совет қонунларидаги мусодара билан бир хил эмаслигини билдирди

Кремль армия ҳақидаги сохта хабарлар учун мол-мулкни мусодара қилишни назарда тутувчи қонуннинг келажакда амалда қўлланилиши ҳақидаги эрта қўрқувни асоссиз деб ҳисоблайди, – деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песков чоршанба куни президент томонидан қонун имзоланиши муносабати билан журналистларга: “Биз хавотир билдиришни асоссиз деб ҳисоблаймиз” – деди.

Унинг сўзларига кўра, қонунда кўзда тутилган мусодара чораси совет давридаги мусодара билан бир хил эмас.

«Буни аниқ айтиш мумкин», – деди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.