Доғистонда ниқоб тақиқланиши мумкин
Доғистон муфтийси Ахмад Абдулаев республикада ниқобни тақиқлаш тўғрисида фатво чиқариш ниятида эканини билдирди.
“Россиянинг барча тқводорлари бу саволга жавоб беришдан эҳтиёт бўлишади, лекин мен жавоб бераман. Ниқобни тақиқловчи фатво чиқарамиз. Фақат битта ҳақиқат бўлади. Қуръонда айтилган: бир ҳақиқат, қолгани хато”, – деди Абдулаев область раҳбари Сергей Меликовнинг ижтимоий фаоллар билан учрашувида.
Ниқоб – мусулмон аёлларнинг юзини қоплайдиган бош кийими. 23 июнь куни республикада рўй берган терактлардан сўнг уни кийишнинг номақбуллиги ҳақидаги баҳслар янада кучайди. Доғистон раҳбари хавфсизлик нуқтаи назаридан ниқобга қарши чиқди, бироқ уни кийишни радикал исломнинг намоён бўлиши билан боғлайдиганлар фикрига қўшилмади.
Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ҳам ниқобни тақиқлашни қўллаб-қувватлади.
Шарҳлар