Донецкда “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлигининг америкалик ҳарбий мухбири Рассел Бентли ўғирлаб кетилди
ASTRA америкалик Рассел Бентли 8 апрель куни Донецкда ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар беради. Кейинроқ ҳарбий мухбирнинг рафиқаси Людмила Бентли воқеа 5-танк бригадаси аскарлари томонидан уюштирилганлигини айтди.
Унинг маълумотларига кўра, Рассел 8 апрель куни Донекнинг Петровский районида қўлга олинган. ASTRA ўз манбасига таяниб ёзишича, ҳарбий мухбир Автобазовская кўчасидаги ҳарбий қисмга Украина ҳужумининг оқибатларини суратга олган.
Сўнгги пайтлаарда у «Россия сегодня» медиа гуруҳи таркибига кирувчи Sputnik ахборот агентлигида ишлаган.
Людмила Бентли Россия тергов органларига мурожаатида Расселл 2014 йилнинг декабридан бери Украинага қарши урушда қатнашаётганини айтади. Людмиланинг сўзларига кўра, у «америкаликларга уларнинг душмани Россия эмаслигини, балки ҳақиқий душман «Америкада эканлигини» тушунишга ёрдам берган.
5-алоҳида танк бригадаси 2015 йилда Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган. Бу ярадор танкчининг журналист Елена Костюченкога берган интервьюсидан маълум бўлди.
Шарҳлар