Донецкда уч нафар Россия зобити ҳалок бўлди

Кадр из видео

Офицерлар Украина қуролли кучларининг Донецкдаги “Парадиз” ресторанига берган зарбаси қурбони бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВ ҳарбийлар орасидаги манбаларга таяниб ёзади.

“Ҳарбийлар “ДНР” ташкил топганининг 10 йиллигини нишонлаш ва байрам автопойгасида қатнашиш учун йиғилишганди. Улардан бири айнан шу мақсадда Очеретино районидан Донецкка келган. Ракета зарбасининг қурбонлари орасида 2014-2015 йилларда “ДНР” учун курашган зобитлар ҳам бор. Манбалар “душманни хурсанд қилмаслик учун” бизга уларнинг исмларини айтишдан бош тортишди”, дейилади хабарда.

Ҳозир Донецкда нишонни олишга ёрдам берганлар қидирилмоқда, хусусан, иш жойида бўлиши керак бўлган, аммо ракета учиб келган пайтда у ерда бўлмаган “Парадиз” ресторанининг бир неча ходими гумон қилинмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.