Дрон Тверь областидаги ҳарбий қисмга ҳужум қилди

Фото: Ura.ru

Россиянинг Тверь областида жойлашган Торопец шаҳридаги ҳарбий қисмга дрон ҳужум қилди ва ҳарбий қисм ёниб кетди. АСТРА хабарига кўра, Торопец шаҳридаги 54169-ҳарбий қисмга дрон 5 майга ўтар кечаси ҳужум қилган.

Дрон ҳарбий қисм ҳудудига қулаб тушиб, ёнғинга сабабчи бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

Биз аввалроқ Қримда Россиянинг тезюрар катерига Украина Бош разведка бошқармаси (БРБ)нинг дрони урилгани ҳақида ёзган эдик.

БРБнинг таъкидлашича, “Серна” синфига мансуб кичик десант катерлари Россия қуролли кучлари томонидан ҳарбий техникани ташлаш ва десант учун ишлатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.