Россиянинг Краснодар ўлкасида иккита нефть заводи ва бошқа объектларга дронлар ҳужум қилди (видео)

Фото: астра

27 апрелга ўтар кечаси дронлар Россиянинг Краснодар ўлкасидаги нефтни қайта ишлаш заводларига ва бошқа инфратузилма объектларига ҳужум қилди, деб ёзади BBC.

Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев маълум қилишича, учта туманда ўндан ортиқ учувчисиз учар қурилма уриб туширилган. Унинг сўзларига кўра, сезиларли вайронагарчиликлар ва жабрланганлар йўқ.

Ўз навбатида, Славянский тумани раҳбари айтишича, шу номдаги нефтни қайта ишлаш заводида ҳужум оқибатида ректификацион устун зарар кўрган.

Astra Telegram-канали маҳаллий аҳолига таяниб ёзишича, бундан ташқари, Северский туманида Ильский нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилган. Дронлар ҳужумидан кейин заводда ёнғин келиб чиққан, у деярли тўлиқ ўчирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.