Дубайда олтин банкнота чиқарилди

Фото: Wyanet Vaz

Дубайда олтин банкнота муомалага чиқарила бошлади. Банкнота 0,1 грамм 24 каратлик олтиндан иборат қоғоздан тайёрланган бўлиб, унда Дубайдаги диққатга сазовор жойлар тасвирланган.

«Барча пуллар сингари, у ҳам ўз серия рақамига эга, лекин тўлов воситаси эмас — бу коллекцияли сувенир ҳисобланади», – дейилади хабарда.

Банкноталар Дубай олтин бозоридаги “Dian Jewellery” ва “Shantilal Jeweler” магазинларида мавжуд. Уларни “Dian Jeweller” веб-сайтида ҳам онлайн харид қилиш мумкин. Уларнинг ҳар бири 159 дирҳам (тахминан 40 эвро) туради ва эсдалик муқоваси бор.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.