Бригада генерали Шаповалов “Юг” тезкор қўмондонлик қўмондони этиб тайинлаанди

Фото: Минобороны Украины

Украина Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Александр Павлюк янги қўмондонни “Юг” тезкор қўмондонлиги шахсий таркибига таништирди.

Павлюк Шаповаловдан олдинги генерал-майор Андрей Ковальчукка миннатдорчилик билдирди, “Юг” тезкор қўмондонлиги шахсий таркибининг ютуқларини таъкидлади ва уни Ҳарбий академия (Одесса) раҳбари этиб тайинлангани билан табриклади.

Геннадий Шаповалов 1978 йилда Кировоград областида туғилган. 2000 йилда Харьков давлат политехника университети қошидаги танк қўшинлари институтини, 2012 йилда эса Украина Миллий мудофаа университетининг Қўшинлардан (кучлардан) фойдаланиш қўмондонлик-штаб институтини имтиёзли диплом билан тамомлаган.

У ҳарбий мартабани танк взвод командирлигидан Яков Гандзюк номидаги алоҳида мотоўқчилар бригадаси командиригача босиб ўтди ва 2022 йил март ойида бригада генерали унвонини олди.

12 апрель куни “Юг” тезкор қўмондонлиги қўшинлари қўмондони, генерал-майор Андрей Ковальчук ўз лавозимидан истеъфога чиққани ва ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасига ўтиши ҳақида эълон қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.