ЕИнинг Қизил денгиздаги миссиясига ҳарбий кемалар етишмаяпти

Фото: РБК

Қизил денгиздаги савдо кемаларини ҳутийлар ҳужумидан ҳимоя қилувчи Aspides миссияси жанговар кемалар етишмовчилиги туфайли яқин ойларда ишончли ҳимояни таъминлай олмайди. Бу ҳақда денгиз амалиётлари қўмондони Василиос Грипарис Брюсселдаги ёпиқ йиғилишда огоҳлантирди, деб ёзади Der Spiegel нашри.

Грипариснинг ихтиёрида бор-йўғи учта фрегат бор, бироқ миссияни бажариш учун камида 10 та ҳарбий кема ва дрон ёки денгиз разведка самолёти кўринишидаги ҳаво ёрдами талаб қилинади.

Аввалроқ Қизил денгиздаги кемаларни 8 ҳафта давомида ҳимоя қилганГерманиянинг “Гессен” фрегати Aspides лойиҳасидаги ўз иштирокини якунлаганди. Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг сўзларига кўра, август ойидан бошлаб яна бир немис фрегати миссияга қўшилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.