Эквадорнинг бутун аҳолиси чироқсиз қолди
Эквадорда электр узатиш линиясидаги авариядан кейин энергия таъминоти узилди. Бу ҳақда Эквадор жамоат ишлари вазири Роберто Луке маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Шаҳарлар кўчаларида светофорлар ишламаяпти, телефон алоқаси эса узилишлар билан ишламоқда.
Мамлакат пойтахти Китода метро тўхтаб қолди, светофорлар ишламаётгани оқибатида эса йўл ҳаракати издан чиқди. Шунингдек, мамлакатда интернетда носозликлар кузатилмоқда. Гуаякиль шаҳри аҳолиси ичимлик сувини захира қилишга даъват этилди.
Эквадор гидро электр станцияларининг оммавий тўхтаб қолиши ҳамда қурғоқчилик туфайли Колумбиядан электр энергияси етказиб берилмай қолгани натижасида бир неча ойлардан буён энергетика соҳасида оғир вазиятни бошидан кечирмоқда.
Электр энергияси билан боғлиқ мужаммоларни ҳал қилиш учун Эквадорда “Тоачи Пилатон” ГЭС мажмуаси қурилмоқда.
Шарҳлар