Илон Маск янги уруш хавфидан огоҳлантирди
Таниқли миллиардер, «Tesla» ва «Space X» асосчиси Илон Маск Ғарб давлатларида эртами кечми фуқаролар уруши бошланишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Илон Маск «Х» ижтимоий тармоғида маълум қилган.
«Биз хоҳлаймизми ёки йўқми, барибир уруш бошланади», деб ёзади тадбиркор канадалик профессор Гад Сааднинг мақоласига изоҳ бериб. Унда олим Ғарбда қабул қилинган миграция сиёсати фуқаролик урушининг бошланишига олиб келишини айтган.
Аввалроқ Американинг «The American Thinker» журнали норозилик кайфиятлари нафақат АҚШга, балки бутун коллектив Ғарбга ҳам ёйилганини ёзган эди.
Аввалроқ, бир қанча вақт дунёнинг энг бой инсони сифатида кўриб келинган Илон Маск миллиардерлар рейтингида пастлаётгани, Марк Цукербергдан ҳам ортда қолиб, жаҳонда 4-ўринни эгаллагани ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар