111 ёшли британиялик эркак дунёнинг энг кекса одами бўлди
Ярим асрдан кўпроқ вақт давомида нафақада бўлган Жон Тиннисвуд яқинда венесуэлалик Хуан Висенте Перес Мора 114 ёшида вафот этганидан сўнг Гиннеснинг рекордлар китобига энг узоқ умр кўрган одам сифатида киритилди.
«Менинг узоқ умр кўришим «фақат омад»дан ва диетамда алоҳида сир йўқ. Гарчи севимли таомим балиқ ва чипсидан ҳар жума завқлансам ҳам», – дейди 111 ёшли британиялик Жон Тиннисвуд.
Маълумот учун, Тиннисвуд 1912 йилда Англия шимолидаги Мерсисайд шаҳрида туғилган. У нафақадаги ҳисобчи ва собиқ почта хизмати ходимидир.
Улашиш:
Шарҳлар