Нидерландия Украинага F-16 қирувчи самолётини беришни режалаштирмоқда

Нидерланды планируют передать Украине 24 истребителя F-16
Источник : ria.ru

Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен ўз мамлакати Украинага 24 та замонавий F-16 қирувчи самолётларини бериш режасини маълум қилди. Бу ҳақда у “Укринформ”га берган интервьюсида маълум қилди. Оллонгреннинг сўзларига кўра, ушбу самолётларнинг топширилиши Нидерландиянинг Украина, Дания, АҚШ ва бошқа давлатлар билан биргаликдаги фаолияти натижасидир. Шунингдек, у бу қийин вазифа эканини, лекин у албатта уддаланишига ишончи комил эканлигини таъкидлади.

“Биз жами 24 та  F-16 қирувчи самолётини тақдим этмоқчимиз. Ҳаммаси тайёр бўлиши билан улар Украинага берилади. Бу украиналик учувчилар ва техник ходимларни тайёрлашга, шунингдек, албатта, инфратузилмага боғлиқ”, — дея таъкидлайди Оллонгрен.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.