Эронда президент Иброҳим Раисийнинг ўлими ҳақидаги постлари учун камида беш киши ҳибсга олинди

Фото: сайт президента России

Ўтган ҳафтада Эроннинг турли шаҳарларида хавфсизлик кучлари камида беш кишини ижтимоий тармоқларда мамлакат президенти Иброҳим Раисийнинг ўлими ҳақидаги постлари учун ҳибсга олди. Бу ҳақда Iran International хабар беради.

Нашрнинг ёзишича, Ислом республикаси расмийлари Раисийнинг ўлимидан хурсанд бўлган ёки унинг ўлими қандай шароитда бўлганини сўраганларни ҳам сўроққа тутмоқда  ва уларга таҳдид қилмоқда.

Шу тариқа Ғилон вилоятининг Лаҳижон шаҳрида Ислом инқилоби қўриқчилари маҳаллий қурувчи Арасалан Никни Инстаграмда самолёт ҳалокати ҳақиқатдан ҳам содир бўлганига  ишонмаётгани ҳақидаги пости учун ҳибсга олган.

Эронликка қарши “ёлғон маълумот эълон қилганлик” айби қўйилган ва у номаълум томонга олиб кетилган. Шу билан бирга, Никнинг Инстаграм аккаунтидан барча контент йўқолган ва унинг “саҳифаси жиноий таркибни нашр этгани учун ёпилган” деган ёзувлар пайдо бўлган.

21 май куни Хуросон-Резавий провинциясининг Сабзевар шаҳрида хавфсизлик кучлари ижтимоий тармоқларда президентнинг ўлими ҳақида гапирган фармацевт Марьям Долабадийни ҳибсга олган. Худди шу муносабат билан, эртаси куни Шарқий Озарбайжоннинг Табриз шаҳрида Ислом инқилоби қўриқчилари маҳаллий фуқаро Али Реҳани Кавчарни марказий қамоқхонага жойлаштирган.

Бунда, эронликларнинг қайси хабарлари ҳибсга олишга сабабчи бўлганига аниқлик киритилмаган.

Хабар қилинишича, Ислом республикаси расмийлари ходимлари Раисийнинг ўлими ҳақида изоҳ берган бизнесларни ҳам таъқиб қилмоқда. Шу тариқа Қум провинциясининг Қаҳак шаҳрида маҳаллий ресторан оператори ҳибсга олинди, муассасанинг ўзи эса марҳум президент ҳақида “таҳқирловчи контент” тарқатгани учун ёпилди.

20 май куни хавфсизлик кучлари собиқ сиёсий маҳкум Ризо Бабрнежадни ҳам Инстаграмда Раисийни танқид қилгани учун ҳибсга олди. Маълумки, фаол аввалроқ акаси ҳалок бўлган “Аёл, ҳаёт, эркинлик” намойишларидан сўнг ҳибсга олинган эди.

Раисийни ёки унинг ўлими ҳолатларини танқид қилаётган ОАВ вакиллари ҳам босим остида. Шундай қилиб, хавфсизлик кучлари Инстаграмда самолёт ҳалокати ҳақида гапирган журналист Маниже Моаззенга қарши янги иш очди.

Фотожурналист Алия Моталебзода ҳам 22 май куни твиттерда президентни танқид қилгани учун сўроққа чақирилгани ва шундан сўнг унинг банк ҳисоблари блоклангани ҳақида ёзган.

Бундан ташқари, Эроннинг турли шаҳарларида Раисий ўлимидан кейин айтилган баёнотларидан сўнг камида етти киши, жумладан фаоллар ва журналистлар сўроққа чақирилган ёки уларга таҳдид қилинган.

Айни пайтда Теҳрондаги университетлар президентнинг ўлимидан хурсандчилик билдирган ёки ҳазиллашган талабаларни эзмоқда. Аниқлик киритилишича, бундай талабалар ректоратга хабар қилиниб, интизомий меъёрларни бузганликлари юзасидан огоҳлантиришлар берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий кортежидаги вертолётлардан бири мамлакат шимоли-ғарбидаги Шарқий Озарбайжон провинциясида “қаттиқ қўнган”. Эртаси куни Теҳрон давлат раҳбарининг самолёти об-ҳаво шароити туфайли ҳалокатга учраганини ва у ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Раисий билан бирга вертолёт бортида бўлганларнинг ҳаммаси: Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён, Шарқий Озарбайжон губернатори Малик Раҳматий ва Табриз вилояти имоми Муҳаммад Али ал- Ҳошим ҳалок бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.