Иброҳим Раиси ўзининг тўғилиб ўсган шаҳрига дафн қилинди

Фото: ВВС/ EPA-EFE/REX/SHUTTERSTOCK

Якшанба куни вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раиси ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Машҳадда мамлакат шимоли-шарқида дафн қилинди, деб хабар бермоқда BBC.

Дафн маросими олдидан Эроннинг иккинчи йирик шаҳри Машҳадда марҳум президентнинг улкан суратлари, қора байроқлар ва ислом диний рамзлари намойиш этилди.

Мамлакат шимоли-ғарбида, Озарбайжон билан чегара яқинидаги тоғли ҳудудда, вертолёт қулаши оқибатида Раисидан ташқари яна етти киши ҳалок бўлди, улар орасида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиан ҳам бор.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.