Европарламент депутатлари Грузия учун ЕИга номзод мақомини тўхтатишни сўради

Масштабные протесты перед парламентом Грузии в мае 2024 года. Фото: Федор Худокормов/Paper Kartuli

Европарламентнинг 30 дан ортиқ аъзоси Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррелга “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун туфайли Грузиянинг Европа Иттифоқига номзод мақомини тўхтатиб қўйиш илтимоси билан мурожаат қилди. Европарламент аъзоларига кўра, тинч намойишчиларни бостиришга уринишлар рухсат этилган чегарадан ҳам ошиб кетган.

«Бу хатти-ҳаракат Грузия сиёсати ва жамиятидаги кескинлик ва қутбланишни янада кучайтирди», дея таъкидлайди Европарламент депутатлари.

“Биз сизни қатъий позицияни эгаллашга ва Грузия ҳукуматига аниқ сигнал берадиган тегишли чораларни кўришга чақирамиз. Грузия ҳукумати ва ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг хатти-ҳаракати Европа Иттифоқига номзод давлат мажбуриятларига зид. Шунга кўра, Грузиянинг номзод мақоми аъзо бўлиш йўлида қўшимча олға силжишсиз тўхтатилиши керак.

Иккинчидан, Европа Иттифоқининг Грузия давлат бюджети ва ҳукумат дастурларини молиялашини қайта кўриб чиқиш керак.

Учинчидан, Еврокомиссиянинг 2023 йил 8 ноябрдаги тавсиясида белгиланган тўққизта қадамни амалга оширишда Грузия тараққиётини оралиқ баҳолаш кечиктирмасдан амалга оширилиши керак.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.