Луганскка ракета зарбаси берилди, нефть базаси ёниб кетди (видео)

Луганск шаҳри чеккасидаги нефть базаси зарбага учради. Бу ҳақда ўз-ўзини республика деб эълон қилган Луганск халқ республикаси раҳбари Леонид Пасечник маълум қилди, деб ёзади Meduza. У ҳужумда Украина армиясини айблади.

“Воқеа жойида ФВВ ходимлари ишламоқда. Ҳозирда асосий вазифа — тинч аҳоли ва уларнинг уйларини алангадан ҳимоялаш учун ёнғинни ўчиришдан иборат”, — деди у.

Дастлабки маълумотларга кўра, нефть базасининг беш нафар ходими жабрланган, улар касалхонага ётқизилган. ЛХР раҳбари зарба АТАCМS тезкор-тактик ракеталари билан берилганини тахмин қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги ва Украина қуролли кучлари Бош штаби воқеа юзасидан изоҳ берганича йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.